"Омадли тақвим". Тўртинчи сонда 4 нафар ғолиб!
Яхши биласиз, ўйинимизда иштирок этишни истаганлар 1 дан 36 гача бўлган рақамлардан 6 тасини танлаб олиб, R ҳарфи билан танланган рақамларни “Beeline” ва “Ucell” абонентлари 5454 қисқа рақамига, “Uzmobile” абонентлари 1424 қисқа рақамига, “UMS” компанияси фойдаланувчилари эса 77777 қисқа рақамига СМС тарзида жўнатишлари талаб этилар эди.
Ғолиб тасодифий рақамлар генератори орқали аниқлаб олинади. Унга кўра, генератор ўйинимизнинг тўртинчи сонида дастлабки рақам сифатида 5 рақамини танлади. Иштирокчиларимиз орасида 43 мингдан зиёд абонент мазкур рақамни тўғри топишди.
Генератор иккинчи рақам сифатида 10 сонини танлади ва мазкур икки рақамни топган иштирокчилар сони кескин даражада (4580 нафaр) пасайди.
Учинчи рақам сифатида тасодифий рақамлар генератори 19 сонини танлади. 5, 10 ва 19 cонларини тўғри топган иштирокчилар сони 238 тани ташкил этди.
Эътиборлиси, тўртинчи рақам сифатида генератор 28 ни танлади ва бизда бош совринлар - iPhone X, ноутбук, телевизор ва газ плитасига даъвогарлар сони 18 тани ташкил этди.
Бешинчи рақамни танлаш учун бизга яна тасодифий рақамлар генератори ёрдамга келди ва бу сафар мазкур дастур 30 рақамини тақдим этди. Бош соврин учун даъвогарлик қилган 18 иштирокчининг фақатгина биттаси 5, 10, 19, 28 ва 30 рақамларини тўғри топди.
Ўйинимиз шартларига кўра эса ушбу иштирокчимиз олтинчи рақамни ҳам топсалар, iPhone X, телевизор, ноутбук ва газ плитасини қўлга киритиш имкониятига эга эдилар, аммо генератор танлаган 1 рақамини улар топа билмадилар.
Шундай бўлсада, якунда 5, 10, 19, 28, 30 ва 1 сонларидан 5 тасини тўғри топиб, бизга СМС-хабар юборганлар сони 4 тани ташкил этди.
Яхши биласиз, “Омадли тақвим” совринли ўйини қоидаларига кўра, 5 та рақамни тўғри топган иштирокчига Redmi 6A смартфони тақдим этилади, бироқ бундай иштирокчилар сони биттадан ортиқни ташкил этса, юқорида номи тилга олинган смартфон қиймати ғолиблар ўртасида тенг тақсимланади. Шундай экан, тўртинчи сонимизда 4 нафар иштирокчи пул мукофотига эга чиқишди.
Тасодифий рақамлар генератори танлаган рақамлар кетма-кетлиги: 5, 10, 19, 28, 30, 1.
Фикрлар