О'Мэлли: "Мен уни нокаут билан мағлуб этаман"
Ўта енгил вазн (61,2 кг) тоифасида амалдаги UFC чемпиони Шон О'Мэлли(17-1-1 N/C) Марлон Вера(23-8-1) билан бўлажак реванш жанги ҳақида гапирди.
Шоннинг айтишича, Марлон уни яна мағлуб этиш учун янги нарсаларни ўйлаб топиши керак.
“У янги нарсани ўйлаб топиши керак бўлади. Акс ҳолда, мен уни нокаут қиламан. У нима қилишни режалаштираётганини билмайман. Аммо мендан нокаутни кўрасиз. Мен барчангизни ўз даражам билан ҳайратда қолдираман. Ҳа, у кучли ва чидамли жангчи. Шунинг учун мен кўплаб зарбалар беришим зарур. Албатта, мен бу жангда чиройли чиқиш қиламан ва ҳамма учун кашфиёт бўладиган янги даражамни кўрсатаман”, - деди чемпион.
Эслатиб ўтамиз, О'Мэллининг Вера билан реванш жанги 9 март куни "UFC 299" доирасида бўлиб ўтади.
Фикрлар