O'мэлли: "Мераб Янни енгиши учун 5 раунд керак бўлди, менга эса 3"
Энг енгил вазн тоифаси UFC чемпиони Шон О'мэлли Мераб Двалишвилини камситишга Пётр Ян билан жангни мисол қилиб келтирди.
"Мерабга Янни мағлуб этиш учун 5 раунд керак бўлди. Менга эса 3 раунд етарли", - деди 28 ёшли чемпион.
Эслатиб ўтамиз, Пётр Ян 2022 йил октябрь ойида Шон О'мэллига очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлди. 3 раундга мўлжалланган жанг UFC 280 турнирида бўлиб ўтган.
2023 йил март ойида эса Мераб Двалишвили UFC Fight Night турнирида ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган эди. Тўқнашув 5 раунд тўлиқ давом этган.
Фикрлар