Ўн тўққиз ёшли футболчи қизнинг ўлиги чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мексикада 19 ёшли футболчи Исабель Акоста Эрнандес ўз уйида жонсиз ҳолда топилди, деб хабар бермоқда Need to Know нашри. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига кўра, унинг танасида зўравонлик аломатлари аниқланмаган. Шунингдек, жинсий тазйиқ ёки шуни яшириш мақсадида қилинган қотилликдан дарак берувчи излар ҳам қайд этилмаган.

Ҳозирда терговчилар Исабелнинг нима сабабдан вафот этганини аниқлаш билан шуғулланмоқда. Охирги пайтларда у Мексиканинг "Осбон Динамо" клуби дарвозасини қўриқлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати бу йил учта мамлакатда ўтказилмоқда, улардан бири — Мексика.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!