ONE FC Аллазов билан шартномани бекор қилмоқчи эмас(ми?)

Журналист Николас Аткинс ўзининг ижтимоий тармоқларида кикбоксинг бўйича ярим енгил вазн тоифасида амалдаги ONE чемпиони Чингиз Аллазов ташкилот билан шартномасини бекор қилмоқчи эканлиги ҳақидаги сўнгги хабар ҳақида пост ёзди. Аткинс манбаларга таяниб, ONE келишувни бекор қилишни режалаштирмагани ҳақида хабар берди.

ONE FC даги ишончли манба менга Чингиз Аллазов билан шартномани муддатидан олдин бекор қилмасликларини айтди. Кикбоксинг бўйича ярим енгил вазн тоифасидаги чемпион билан шартнома 2026 йилнинг декабригача амал қилади. ONE барча томонларни қаноатлантирган ҳолда ҳар қандай муаммоларни биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилади, лекин айни пайтда бутун дунё бўйлаб ўзининг қонуний ҳуқуқларини ҳам таъминлайди", – деди Аткинс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!