Ўқ отиш. Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатидан 5 та медал билан қайтди

Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида жорий йилнинг 2–14 февраль кунлари ўқ отиш спорти бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этган миллий терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келди.

Мазкур нуфузли мусобақада спортчиларимиз жами 5 та медални қўлга киритди: 3 та олтин ва 2 та кумуш медал.

Шундан:
– яккалик баҳсларида 1 та олтин;
– жамоавий баҳсларда 2 та олтин ва 2 та кумуш медал қўлга киритилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!