Ўқ отиш. Осиё чемпионатида яна бир медаль қўлга киритилди!
Корея Республикасининг Тегу шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича қитъа биринчилиги давом этмоқда. Бугунги кун баҳслари унда иштирок этаётган терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, ёшлар ўртасида 10 метрга пневматик тўппончадан отиш баҳсларида Вениамин Никитин юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Никитин саралашда кучли 8 ликка кириб, медаллар учун курашни давом эттирди. Ҳал қилувчи паллада эса ҳиндистонлик Сандип Бишнои билан чемпионлик учун рақобатлашди. Якунда омад Ҳиндистон вакили томонида бўлди ва юртдошимиз кумуш медал билан тақдирланди.
1-ўрин - Сандип Бишнои (Ҳиндистон)
2-ўрин - Вениамин Никитин (Ўзбекистон)
3-ўрин - Донбин Ким (Корея Республикаси)
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал бошқа бир ёш спортчимиз Жавоҳир Соҳибов 10 метрга пневматик милтиқдан ўқ отиш дастурида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган эди.
Фикрлар