Ўқ отиш. Париж-2024 га лицензия берувчи мусобақада иштирок этадиган таркибимиз эълон қилинди

  • 03 Jan 12:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

5-17 январь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Осиё минтақаси учун Париж-2024 лицензион мусобақа бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Tecno

Манбага кўра, БААдаги йиғин орқали ушбу масъулиятли стартга тайёрланган Ўзбекистон терма жамоаси Жакартага етиб борди. Мураббийлар штабининг қарорига кўра, мазкур мусобақада ҳамюртларимиз қуйидаги таркибда иштирок этишади:

10 метрдан пневматик ва 50 метрдан кичик калибрли милтиқдан отиш:
Жавоҳир Соҳибов
Мухтасар Тоҳирова
Дилафрўз Қобилжонова

10 метрдан пневматик тўппончадан отиш:
Муҳаммад Камалов
Владимир Свечников
Вениамин Никитин
Илҳомбек Обиджонов
Ситора Эргашбоева

Comments

You must be logged in to commet!