"Оқ-тепа" назорат учрашувида Қозоғистон клубига қарши ўйнади

Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси ўзининг навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. 

Ярослав Крушельнийский шогирдлари бу сафар Қозоғистон Премьер-лигаси аъзоси "Қайрат"нинг ўринбосарларига қарши ўйнади. Қизиқарли кечган ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. 

Маълумот учун "Оқ-тепа" мавсумнинг дастлабки баҳсини сафарда "Шўртан"га қарши ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!