Оқгул Омонмуродова узоқ танаффусдан бери илк бор яккаликда кортга чиқади

Бугун Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳри кортларида ITF таснифига кирувчи турнирга старт берилади.

Эътиборлиси, аёллар баҳсларида Оқгул Омонмуродова ўз омадини синаб кўради. Вакиламиз грузиялик Зозия Кардавага қарши кортга чиқади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 13:30 да старт олади.

Маълумот учун, Омонмуродова сўнгги бор 16 майда Италиядаги турнирнинг яккалик баҳсларида ўйин ўтказганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!