Оқгул Омонмуродова яккалик баҳсларидаги юришини тўхтатди, аммо...

Қозоғистон кортлари ITF таснифидаги турнирга мезбонлик қилмоқда.

Эътиборлиси, унда Ўзбекистоннинг энг таниқли теннисчиларидан бири Оқгул Омонмуродова ҳам иштирок этяпти. 38 ёшли вакиламиз яккалик баҳсларини саралаш босқичида якунлашга мажбур бўлди. АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Дана Шакирова Оқгулни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Аммо Омонмуродова жуфтликда ўз юришини давом эттиради. Берфу Ченгиз билан тандем ҳосил қилган теннисчимизга Парк Соҳ Юн ҳамда Хонг Коди Вонг қаршилик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!