Ўқинг, қизиқ! Майдондан телефон топилди ва ўйин тўхтатилди (ФОТО)
Испания Ла Лигасининг 14-туридан ўрин олган "Атлетик" ва "Уэска" жамоалари баҳсида кулгили ҳолат юз берди.
Иккинчи бўлим бошларида учрашув ҳаками Валентин Писарро тўсатдан ўйинни тўхтатди. Аниқланишича, майдондан мобиль телефон топилган. Гаджетнинг эгаси топилганидан сўнг, ўйин яна давом эттирилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда “Атлетик” “Уэска”ни 2:0 ҳисобида таслим қилди.
Фикрлар