ЎРайли АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида: "Биз қон ҳидини сезяпмиз"

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Нико ЎРайли Англия Премьер-лигасида "Арсенал"га қарши кечаётган чемпионлик кураши ҳақида фикр билдирди.

22 март куни "шаҳарликлар" Англия Лига кубоги финалида лондонликларни ишончли тарзда мағлуб этди. Учрашувда ЎРайли дубль қайд этиб, жамоасига 2:0 ҳисобида ғалаба келтирди.

"Биз ўзимизга ишонамиз, бунга қодир эканимизни биламиз. Улар бизнинг майдонимизга келиши керак, бу эса осон жой эмас. Бу мавсумда буни ҳамма кўрди. Биз қон ҳидини сезяпмиз ва шу руҳда давом этишимиз керак", — деди футболчи.

Айни пайтда Гвардиола шогирдлари чемпионат пешқадами бўлиб турган "Арсенал"дан тўққиз очкога ортда бормоқда. Икки жамоа ўртасидаги навбатдаги учрашув 19 апрель куни "шаҳарликлар" майдонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!