Орбан: "Ҳакамлар бундай футболчиларни майдондан четлата олишмайди"
Чемпионлар лигаси нимчорак финали жавоб баҳсидан ўрин олган "Реал" - "Лейпциг" учрашувида томонлар дурангга имзо чекишди. Ўйиннинг 54-дақиқасида Винисиус Жуниор Вилли Орбанга нисбатан қилган мана бу ҳаракати учун сарик карточка олди.
Баҳсдан кейинги матбуот анжуманида ҳимоячи ҳакамларнинг қороридан норози эканлигини билдирди:
"Рефериларда бундай турдаги футболчиларни майдондан четлатиш учун журъат йўқ. У иккала қўли билан бўйнимни ушлаб олганди. Бу ҳурматсизлик", - деди венгриялик футболчи.
Фикрлар