"Ордабаси" дуранг қайд этган учрашувда легионеримиз тўлиқ ўйнади ва...
Қозоғистон чемпионатида навбатдаги тур баҳслари ўтказилди. Ҳамюртимиз Одил Абдумажидов тўп сураётган “Ордабаси” клуби 6-турда сафарда “Турон”га қарши баҳс олиб борди.
Мазкур учрашувда дарвозалар ишғол этилмади – 0:0. Абдумажидов эса кутилганидек асосий таркибда майдонга тушди ва ўйинни тўлиқ ўтказди.
Шунингдек, 78-дақиқада ҳакам легионеримизга сариқ карточка ҳам кўрсатди. "Турон" футболчиси Максим Федин 70-дақиқада қизил карточка туфайли майдонни эрта тарк этди. Лекин шунга қарамай, "Ордабаси" майдондаги устунликдан фойдалана олмади.
“Ордабаси” клуби 6 та ўйиндан сўнг, 8 очко жамғариб 6-ўринда боряпти. Ғалаба, дуранг ва мағлубияти мос равишда иккитадан ташкил қилмоқда.
Абдумажидов мураббийларнинг тўлиқ ишончини қозонган ҳолда барча ўйинларда мунтазам равишда иштирок этиб келаётгани биз учун қувонарли.
Фикрлар