
Ориф Толипов: Мен мураббийдан таркибдаги баъзи йўқотишлар бўйича ечимлар кутяпман
Бугун Ўзбекистон Миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Қирғиз Республикаси билан куч синашади. Ушбу баҳс олдидан футбол жамоатчилиги, хусусан, журналист, блогер ва футболчиларнинг фикрлари билан танишиб чиқдик.
Қуйида таниқли футбол шарҳловчиси Ориф Толиповнинг ўйинолди фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
- Тимур Кападзе учун бу ўйин дебют. Аввалги ўртоқлик ўйинини ҳисобламаган бўлардим, у кўп нарсани англатмаслигини тушунамиз. Мен мураббийдан таркибдаги баъзи йўқотишлар бўйича ечимлар кутяпман. Марказий ҳимояда масалан қандай кўриниш бўлади, Ўруновнинг ҳолати қандай ва у ўйнамаса қандай ўрин тўлдирилади ва ҳоказо.
- Қўшнилар имконият кутади. Иккинчи рақамда ўйнайди ва индивидуал маҳоратга таянади. Ҳимояда хато қилмасак ёки камроқ қилсак муаммо бўлмаслиги керак.
- Биз устунликка эришамиз, йирик ҳисобдаги ғалабани истаяпман. Аммо шунчаки ғалабага ҳам розиман, албатта.
Фикрлар