Ўрнимга янги келган дарвозабоннинг ўйинидан қониқмадилар ёхуд

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби янги мавсумга тараддуд кўриш билан бир қаторда таркибни кучайтириш ишларини ҳам олиб бормоқда. Бу борада жамоа устози Улуғбек Бақоев иложи борича таркибни ўзи истаган даражага келтиришга ҳаракат қиляпти. Бунинг учун ҳар бир чизиқда рақобат бўлиши ва айниқса, ўйинни кучайтира оладиган футболчилар тўп суриши мураббий учун муҳим.

Sports.uz мухбирига маълум бўлишича, бир неча йил давомида “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган, ўтган йилги мавсумдан кейин клубни тарк этган сербиялик дарвозабон Милан Митрович яна Суперлигага қайтмоқда. Уни “Сўғдиёна” яна қайтаришга қарор қилди. Шу сабабли, сербиялик легионер бу борада sports.uz мухбири билан мулоқотда бўлди.

- Милан, сизни “Сўғдиёна”га ким қайтарди? Ҳолбуки, бу клубни расман тарк этгандингиз...

- Менинг агентим орқали ҳал бўлди. Клубдаги одамлар агентимга қўнғироқ қилишди ва ундан жамоага қайтишни хоҳлаш ёки хоҳламаслигимни сўрашди. Чунки улар янги келган дарвозабоннинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаётган эдилар.

- “Сўғдиёна”га қайтишингизни кутмаган бўлсангиз керак-а? Масалан, бунгача қайси жамоа билан бирга эдингиз?

- “Сўғдиёна”га қайтишим ҳақида гап-сўзлар бўлганди. Аммо кейинчалик, билишимча, улар ўрнимга яна бир дарвозабонни олиб келишган экан. Шу боис янги клуб қидиришга тушгандим. Бошқа клублар менга турли шартларни қўйишди. Ўша шартлар мени қаноатлантирмади. Шу боис анчасини рад этдим. Охир-оқибат улар менга қўнғироқ қилишди ва “Сўғдиёна”га қайтишимни таклиф қилдилар. Музокаралардан сўнг, мен қайтишга қарор қилдим.

милан4

- Клубга қайтганингизда қандай ўзгаришларни кўрдингиз ёки ҳаммаси эски ҳолатдами?

- Ҳозирча жамоага қайтганимча йўқ ва улар билан шуғулланмадим ҳам. Ҳозир мен Туркия аэропортидаман ва Ўзбекистонга учадиган самолётни кутяпман.  Бугун Ўзбекистонга рейс бор ва мен ҳам ўша рейсда учиб келаман. Қайтганимдан кейин таркиб қанчалик ўзгарган ёки ўзгармаганлигидан хабар топаман. Чунки мен “Сўғдиёна”ни декабрда тарк этгандим.

- Шунингдек, сизга Ўзбекистоннинг қайси жамоаларидан таклифлар бўлди?

- Бир қанча клублар бор эди, лекин уларни номма-ном санаб беришни истамайман. Боз устига уларнинг таклифи мени қаноатлантиргани йўқ. Шунинг учун ҳам бирорта клубнинг таклифини қабул қилмадим.

милан1

- Фикрингизча, “Сўғдиёна” қайси ўрин учун курашади? Аниқ мақсад қўйилдими?

- Ҳозирча клубнинг мақсад ва режаларидан бехабарман. Сабаби, тайёргарлик бошланганида мен жамоада эмасдим. Лекин охирги пайтларда кўп нарса ўзгариб кетган, деб ўйламайман. Ўйлайманки, бу йил “Сўғдиёна”нинг мақсадларидан бири тўрт кучли жамоадан бирига айланиш бўлади.

- Улуғбек Бақоев билан ҳам суҳбатлашдингизми? У сизга нималар деди?

- Кўп гаплашмадик. Мураббий фақат агентим билан суҳбатлашди. Ўзбекистонга етиб келай, ҳаммасини гаплашиб оламиз.

милан2

- Нима учун Сербия чемпионатида қолишни хоҳламадингиз?

- Мен ўз юртимда ўйнашни хоҳламайман, деганим йўқ. Албатта, кун келиб, Сербия чемпионатида фаолиятимни давом эттиришни истардим. Ахир бу менинг юртим. Лекин ҳозирда бошқа режаларим бор экан, иложи борича бошқа чемпионатда қолишни хоҳлайман.

- Ўзбекистон чемпионатида сизга энг кўп ёқадиган ҳолат нима?

- Менга ҳар бир клуб исталган рақибини юта олади, деган гап-сўзлар ёқмайди. Бундай гаплар дарвозабонларга эриш туюлади. Шахсан ўзимга келсак, ўйинга тўлиқ 100 фоиз тайёр бўлишим керак. Агар бундай бўлмаса, ўзимни майдонда яхши ҳис қила олмайман. Аксига олиб, гол ўтказиб юборишим ва бу билан танқидларга сабабчи бўлиб қолишим мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар