Ўртамиёна жамоага айланиб бораётган "Навбаҳор", тўхташни истамаётган "Сўғдиёна", Термизда зўрға дуранг ўйнаган "Локо" ва бошқалар

10-11 август кунлари Суперлиганинг 16-тури ўтказилди. Учрашувларда кутилмаган натижалар ҳам кузатилди. Жумладан, "Навбаҳор" Наманганда АГМКга мағлуб бўлди. Умуман олганда охирги пайтдаги салбий натижалар туфайли "лочинлар" ўртамиёна клубга айланиб қолишмоқда.

"Қўқон-1912" эса Самарқандда ғалаба қозонди. Бу сенсация. Чунки "Динамо"ни ўз уйида мағлуб этиш жуда қийин эди. "Локомотив" бу гал "Сурхон"га қарши баҳсда зўрға мағлубиятдан қутилиб қолди. Акс ҳолда "темирйўлчилар"нинг поезди яна таъмирга муҳтожлиги кўриниб қоларди. "Насаф" эса Қаршида "Бунёдкор"ни таслим этди.

Қаршиликлар “Навбаҳор” мухлисларини ортда қолдиришди. Жиззахда ҳам ишқибозлар сони кўпаймоқда

Қуйида ушбу турнинг тўлиқ тафсилотлари билан танишишингиз мумкин.

ДИНАМО - ҚЎҚОН-1912 0:1

Учрашув қўқонликлар учун омадли бошланди. Илк дақиқадаги ҳужумда меҳмонлар ҳисобни очишди. Шаҳбоз Эркинов қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

25-дақиқада майдон эгалари қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Баҳодир Насимов вазиятни йўққа чиқарди. Орадан бироз вақт ўтиб, мезбонлар яна бир голли вазиятни кўкка совуришди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтиб, жамоалар тайм давомида тинимсиз ҳужумларни ташкил этишди.

Иккинчи таймда ҳам ўйин шундай руҳда давом этди. Бироқ самарқандликлар ўз мухлисларини ҳурсанд эта олишмади. Чунки қулай имкониятлар кўкка совурилди. Қолаверса, “Қўқон-1912” иккинчи тайм ўрталарида бир киши кам бўлиб қолса-да, ғалабани ушлаб қолишни уддалади.

Гол: Шаҳбоз Эркинов 1

«Динамо»: Ботирали Эргашев, Миркомил Лоқаев, Акмал Холмуродов, Қадамбой Нурметов (Амиржон Сафаров, 53), Баҳодир Насимов, Бобур Қосимов, Аббос Шодмонов (Обиджон Ҳакимов, 60), Дамир Темиров (Ихтиёр Тошпўлатов, 60), Сардор Иминов, Жасур Ўринов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов.

Захира: Шоҳруҳ Раимов, Ҳакимжон Аламхонов, Низом Норов, Сирож Ҳамроев, Комил Шарофуддинов, Дилмурод Каримов.

«Қўқон-1912»: Исломжон Абдуллаев, Собит Синдаров, Қувондиқ Рўзиев, Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Жаҳонгир Аҳмадов, Суҳроб Бердиев (Зафар Тўраев, 75), Шаҳбоз Эркинов (Тимур Усмонов, 46), Александр Мерзляков (Жамшид Ҳасанов, 70), Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: Сарвар Каримов, Тимур Ҳакимов, Жасур Ҳасанов, Иқбол Маликжонов, Жасур Ёқубов, Алишер Саматов.

Огоҳлантиришлар: Собит Синдаров 45, Жаҳонгир Аҳмадов 47, Жасур Ўринов 53, Ислом Абдуллаев 88.

Четлатиш: Собит Синдаров 64

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Равил Шоаҳметов, Олим Абдувосилов, Илья Ильин

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Диёр Имомхўжаев

5900 томошабин.

Азиз Тўхтабоев: - Барча ҳамюртларимизни жамоамиз номидан Қурбон ҳайити билан муборакбод этамиз. Бугунги ғалабамиз мухлисларимизга байрам совғаси бўлди. Беллашув қийин кечишини билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Бизга битта ғалаба етишмаётганди. Мана, бугун уни қўлга киритдик.

Собит Синдаровни биринчи сариқ карточкасидан кейин алмаштирмасликка қарор қилгандик. Лекин... Футболда шундай ҳолатлар бўлиб туради.

Темур Кападзени ёзда “Қўқон-1912”га таклиф этгандик. Унинг олдида муҳим вазифалар борлиги учун рад жавобини берганди. Ҳозир эса жамоамизга ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб келмоқда.

Бугунги ўйин учун махсус режа ишлаб чиққандик. Негаки, рақибимиз ўз майдонидаги учрашувларда кўпроқ ҳужумкорликка зўр бераётганди. Шу боис беш нафар ҳимоячи билан ўйинни бошладик. Режамиз иш берганидан хурсандмиз.

Даврон Файзиев: - Авваламбор, Қурбон ҳайити билан барчани табриклайман.

Кайфият жуда ёмон. Сабаби, мен ўз жамоамни таний олмаяпман. Кетма-кет тўртинчи учрашувда ҳам мағлубиятга учраяпмиз. Йигитларимизда ўзларига нисбатан ишонч йўқолгандек ёки шогирдларим рақибни менсимаётгандек. Бугунги учрашув 6 очколик эмас, ҳаттоки 9 очколик баҳс эди. Бизга ҳам, меҳмонларга ҳам ғалаба жуда зарур эди. Мағлубият учун узр сўрайман, бунда мураббий сифатида айбдорман.

Омад ҳам биз томонда эмасди. Худдики бизни сеҳрлашгандек, дарвозага кириши керак бўлган тўп голга айланмаяпти.

 

СУРХОН - ЛОКОМОТИВ 1:1

Ўзбекистон кубогидан “Локомотив”ни чиқариб юборган “Сурхон”ни яна бир синов кутаётганди. Термизликлар ўша ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашлари, тошкентликлар эса бунинг учун “қасос” олишга уринишлари кутилганди. Амалда ҳам шундай бўлди.

Учрашув жуда асабий руҳда кечди. Футболчилар бир-бирларини аяб ўтиришмади.

Биринчи таймда жамоалар анча эҳтиёткор ўйин намойиш этишди. шу боис гол иккиничи бўлимда урилди.

75-дақиқада чап қанотдан етказиб берилган тўпни Абдулазиз Юсупов тўхтатмасдан тўрга жойлаб қўйди.

Шундан сўнг устунлик меҳмонлар томонига ўтиб, ҳисобни тенглаштириш мақсадида янада босимни кучайтиришди. Шу ўринда «Сурхон» посбонига тасанно, агар Сардор Қобулжонов дарвозани қўриқламаганида «темирйўлчилар» ғалабани илиб кетишлари мумкин эди. Қобулжонов ўз вақтида «Локо»да ўйнагани учун бўлса керак, собиқ жамоасига қарши бор кучи билан ҳаракат қилди.

Беллашувга қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар мағлубиятдан қутилиб қолишди. Бу вазиятда чап қанотдан узатиб берилган тўпни Шерзодбек Каримов голга айлантирди.

Голлар: Абдулазиз Юсупов 75, Шерзод Каримов 90+5

«Сурхон»: Сардор Қобулжонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Саломов (Асрор Ғофуров, 74), Абдулазиз Юсупов (Азамат Алланиёзов, 90+1), Аброр Исмоилов (Лукас де Оливейра, 64), Элдор Бойматов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич.

Захира: Асилбек Аманов, Азамат Аҳмедов, Азамат Исроилов, Шоҳназар Норбеков, Суҳроб Неъматов, Санжар Аҳмедов.

«Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Шерзодбек Каримов, Анзур Исмоилов, Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев (Арслонмират Аманов, 77), Ариагнер Смит (Темурхўжа Абдухолиқов, 68), Йован Жокич, Давронбек Ҳошимов, Олег Зотеев (Диёржон Туропов, 81)

Захира: Маъмур Икромов, Жавоҳир Соҳибов, Темурхўжа Абдухолиқов, Жавоҳир Эсонқулов, Дилшод Комилов.

Огоҳлантиришлар: Остон Ўрунов 29, Раҳматулло Бердимуродов 48, Йован Жокич 65, Ҳусниддин Ғофуров 84

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Расулжон Фозилов, Шоҳруҳ Аъзамов, Наим Қосимов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

3600 томошабин.

Самвел Бабаян: - Бир неча кун ичида бир рақиб билан икки марта, бундай ноқулай об-ҳавода ўйнаш жуда қийин. Йигитларнинг бугунги кўрсатган ўйинларидан мамнунман. Улар ғалабага лойиқ эдилар. Мен учун жамоам ҳар бир ўйинда мана шундай максимал равишда ҳаракат қилишлари жуда муҳим. Футболчилар курашишяпти, фақатгина шу орқали ғалабалар қўлга киритилади. Уч очкони қўлга киритишимиз учун вазиятлардан фойдаланишимиз шарт эди.

Натижа борасида айтиб ўтишим мумкинки, мухлислар ҳам икки томон ҳам бунга рози бўлишлари керак. Сардор Қобулжонов ажойиб ўйин намойиш қилди. Бизнинг тарбияланувчимиз, биз футбол йўлларини очган дарвозабон шундай даражага етгани қувонарли, албатта.

"Сурхон" мухлислари учрашув давомида бизга руҳий босим беришга ҳаракат қилиб туришди.

Кубокда ғалабага эришганидан кейин "Сурхон" ўзига бўлган ишончни орттириб юборганди. Шунинг учун бугунги беллашув қийин ўтишини билгандик.

 

«ПАХТАКОР» - «БУХОРО» 5:0

Ўйинда яққол устунлик қилган "шерлар" рақибни осонлик билан таслим этишди. Голларга ҳужумда фаол ҳаракат қиладиган футболчилар – Игорь Сергеев, Марат Бикмаев ва Драган Черан муаллифлик қилишди. Эътиборли томони шундаки, уч ўйинчи ҳозирча Суперлига баҳсларида биргаликда 35 тўп муаллифи бўлиб улгуришди. Черан ҳисобида 18, Сергеевда 9 ва Бикмаевда 8 гол мавжуд.

Чераннинг пасидан сўнг Сергеев ҳисобни очди. 12-дақиқада Бикмаев жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди. 23-дақиқада эса Черан чиройли ҳужумни якунига етказди. Тўпни унга Сайфиев етказиб берганди. Иккинчи бўлимда ҳам олдинга боришдан чарчамаган мезбонлар яна икки бор дарвозани ишғол этишди. Бикмаев яқин масофадан гол урди. Черан эса мавсумдаги энг чиройли голлардан бирига муаллифлик қилди. Жарима майдони ташқарисидан Драган тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлашга эришди.

Ушбу ғалабадан кейин "Пахтакор" яқин таъқибчисини 13 очкога ортда қолдирмоқда.

Голлар: Игорь Сергеев 6, Марат Бикмаев 12, 64, Драган Черан 23, 67.

«Пахтакор»: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев, Сардор Собирхўжаев, Владимир Козак (Бобур Асқаров, 80), Марат Бикмаев (Достонбек Ҳамдамов, 68), Драган Черан (Анвар Ғофуров, 74), Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев.

Захира: Санжар Қувватов, Алишер Салимов, Руслан Розиев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Марко Симич.

«Бухоро»: Раҳимжон Давронов, Бобур Омонов, Сардор Сулаймонов (Вили Исиани, 70), Беҳруз Шодмонов, Эргаш Исмоилов, Жаба Липартиа, Тоҳир Шамситдинов (Беҳруз Саъдиллоев, 70), Давронбек Умиров (Саламат Қуттибоев, 23), Милован Капор, Фатхулло Фатхуллоев, Артём Кулеша.

Захира: Шоҳжаҳон Насимов, Миржалол Жумаев, Асил Бегимқулов, Мурод Бобожонов, Анваржон Жўраев.

Огоҳлантиришлар: Давронбек Умиров 12, Эргаш Исмоилов 41, Саламат Қуттибоев 45, Владимир Козак 59, Тоҳир Шамситдинов 69.

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Султонмурод Улфатов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Равшан Абдувоҳидов

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов

Комиссар: Рамиль Ильясов.

6781 томошабин.

Муҳсин Муҳаммадиев: - Жамоамиз илк 25 дақиқаликда ўйинга психологик тайёр эмас эди. 50 метрдан тўп келаётган вақтда қўпол хатога йўл қўйилди ва оқибатида биринчи гол юзага келди. Кейин эса жарима зарбаси ва шу билан барчаси якунланди. Майдон эгаларининг чемпионлик учун курашаётгани ҳамда бошқа омилларнинг таъсири биз учун аҳамиятли бўлмаслиги керак эди. Бироқ, бугун «Пахтакор» кучлироқ кўринди. Ўйинда яхши тайёргарлик кўргандик. Оддий хато ва шундан сўнг барчаси ўзгариб кетди. «Пахтакор»га қарши баҳсда хато қилиш керак эмас ахир. Ҳозир жамоамизга гол ура оладиган ҳужумчи етишмаяпти.

Шота Арвеладзе: - Йигитларга ажойиб ўйин ва ғалаба учун раҳмат айтаман. Улар жуда яхши ҳаракат қилишди, кўплаб вазиятлар яратишди. Баҳсни тўлиқ назорат қилдик. Эртанги бўлиб ўтадиган тадбирлардан олдин ҳаммаси яхши бўлишини хоҳлагандим. 11 август куни 1979 йилги жамоани чин юракдан, меҳр билан ёдга оламиз.

Олдинда бизни ҳали кўплаб ўйинлар кутмоқда. 10 учрашув ва 30 очко ўйналади. Шу сабабли хотиржамликка берилмаймиз. Йирик ғалабалар ишончни орттиради, аммо бу бўшаштирмайди. Ўзимиз иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиблик учун курашишни истаймиз. "Локомотив" билан орадаги фарқ бунчалик ошиб кетишини кутмагандим. Уларда яхши таркиб бор, аммо баъзида футболда ишларинг ўхшамайди.

 

«НАВБАҲОР» - АГМК 0:1

Наманганга ташриф буюрган олмалиқликлар 2010, 2011 ҳамда 2013 йилги мавсумлардаги муваффақиятни такрорлашди.

Биринчи бўлим меҳмонлар учун омадли ўтди. Айниқса, дастлабки дақиқаларда мезбонлар томонидан уюштирилган хавфли вазиятни Касьян самарали якунлай олмади. Сўнгра АГМК ҳам фаолликни оширди ва танаффус яқинида бу ўз мевасини берди. Бурчакдан Элгужа Григалашвилининг тўп оширишидан кейин Жасурбек Яхшибоев шериги Зафар Полвоновга голли узатма берди. Ҳужумчи боши билан дарвозани ишғол этди.

53-дақиқада олмалиқликлар дарвозасига пенальти белгиланди. Бу ҳолатда Жарима майдончаси ичида Бобур Юлдашев рақиб ҳужумчиси Александр Касьянни йиқитди. Азиз Турғунбоев эса 11 ментли нуқтадан гол ура олмади.

Шу тариқа, олмалиқликлар Намангандан муҳим ва керакли ғалаба билан қайтишни уддалади. Бунга қадар меҳмонлар 2010, 2011 ва 2013 йилларда "Навбаҳор"ни сафарда таслим этишганди. Охирги бор 6 йил аввал қайд этилган муваффақият эса яна такрорланди.

Ўз навбатида, Зафар Полвонов мавсумнинг иккинчи қисмидаги барча мусобақаларда майдонни голсиз тарк этмаяпти. Ҳужумчи кетма-кет тўртинчи беллашувда ҳам голли сериясини давом эттирди.

Гол: Зафар Полвонов 41

«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Азим Аҳмедов, Шаҳзод Шайманов (Аббосжон Ғуломов, 46), Иван Соловьев, Азизбек Турғунбоев (Азиз Ибрагимов, 80), Александр Касьян (Шерзод Ҳакимов, 65), Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Илҳом Алижонов, Амирбек Жўрабоев.

Захира: Дилшод Ҳамроев, Абдулҳай Исмоилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёсжон Комилов, Аюбхон Номанов, Нодир Мавлонов.

АГМК: Суҳроб Султонов, Эркин Бойдуллаев, Дилшод Жўраев, Элгужа Григалашвили (Жасурбек Умаров, 61), Санъат Шихов, Зафар Полвонов, Акмал Шораҳмедов, Сардор Раҳмонов, Владислав Касминин (Бобурбек Юлдашев, 38), Игорь Зоньич, Жасурбек Яхшибоев (Мирғиёс Сулаймонов, 75).

Захира: Акбар Тўраев, Миржамол Қосимов, Жасурбек Ҳакимов, Муроджон Тошматов, Сайдулло Раҳматов, Шаҳзодбек Нурматов.

Огоҳлантиришлар: Владислав Касминин 18, Бобурбек Юлдашев 52, Азим Аҳмедов 83.

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Серазетдинов, Александр Сидоров, Акмал Раҳимов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

7215 томошабин.

Миржалол Қосимов: - Авваламбор, бутун Ўзбекистон аҳлини, мухлисларни АГМК жамоаси номидан Қурбон ҳайити байрами билан табриклайман.

Баҳс жуда ҳам қизиқарли ўтди. Стадиондаги муҳит ва майдон ҳолати ҳам ажойиб даражада. Курашларга бой ўйинни кўрдик. Қолаверса, омадимиз ҳам келди. Биринчи бўлим бошида, яъни Касьян бирга-бир чиқиб, гол урганида баҳс бошқача бўлиши мумкин эди. Йигитларимиз эса охиригача курашиб, характер кўрсатишди. Олдин ҳам, ҳозир ҳам айтаман, водийда «Навбаҳор»га қарши ўйнаш жуда ҳам қийин кечади. Сабаби, мухлисларнинг 12-ўйинчи бўлиб қўллаб-қувватлаши футболчини югиришга мажбур қилади. Охирги вақтларда «Навбаҳор»га озгина омад етишмаяпти. Ўйлайманки, кейинчалик барчаси ўз жойига қайтади. Биз ҳам ишқибозларга ёқадиган ўйин намойиш этишни истамоқдамиз. Жамоамиз ҳали янги ва улар бир-бирини тушуниб кетиши учун озгина вақт керак. Бугунги натижадан қониқдим, ўйинни эса кучайтиришимиз лозим.

Деян Журжевич: -  Албатта,  ўз майдонингда мағлубиятга учраш аламли. Лекин футболда кутилмаган ҳолатлар учраб туради. Гарчи рақибга қараганда кўпроқ вазиятларга эга бўлсак-да, улардан самарали тарзда фойдалана олмадик. Шу жумладан, жарима зарбалари ва пенальтидан ҳам фойдалана билмадик. Лекин йигитлар яхши ўйин намойиш этиб, охиригача курашишди. Фақатгина меҳмонлар стандарт вазиятни амалга оширишаётган пайтда бироз ҳушёрликни йўқотишди. Ушбу ягона гол эса афсуски, учрашув тақдирини ҳал қилди.

Шогирдларим борасида алоҳида гапиришни ёқтирмайман. Гарчи ажойиб имкониятдан фойдалана олмаган бўлса-да, Александр Касьян маҳоратли футболчи.

 

НАСАФ - БУНЁДКОР 3:1

Ўйинни мезбонлар устунлик билан бошлашди. Бунга мос равишда кўплаб ҳавфли вазиятлар ҳам айнан қаршиликлар томонидан содир этилди.

Тайм ўрталарида Луфулла Тўраев жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади ва ҳакам уни огоҳлантирди. Пенальтидан Азизжон Ғаниев самарали фойдаланди.

Танаффусдан сўнг “қалдирғочлар” эътиборларини вазиятни ўнглашга қаратишди. 55-дақиқада меҳмонлар навбатдаги ҳужумни ташкил қилишда хатоликка йўл қўйишди. Рақибдан тўпни олиб қўйган Бобир Абдихолиқов қарши ҳужумда “Бунёдкор” дарвозасини ишғол этди.

Пойтахтликлар таслим бўлишмади. 90-дақиқада Ғолиб Ғайбуллаев жарима майдони ичида “Бунёдкор” футболчисига нисбан ўйин қоидасини бузди, пенальти. Хуршид Ғиёсов амалга оширган жарима зарбасини Абдувоҳид Неъматов бартараф этди, аммо ундан қайтган тўпни Шоҳруҳ Гадоев дарвозага жойлади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Ҳумоюн Муртозаев орадаги фарқни 3:1 кўринишга келтирди.

Голлар: Азизжон Ғаниев пенальти 26, Бобир Абдихолиқов 55, Шоҳруҳ Гадоев 90, Ҳумоюн Муртозаев 90+3

Гол урилмаган пенальти: Хуршид Ғиёсов 90 (“Бунёдкор”).

«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев, Дилшод Саитов, Ҳумоюн Муртозаев, Бобир Абдихолиқов (Дониёржон Нарзуллаев, 72), Шароф Муҳитдинов, Сардор Абдураимов (Акмал Мозговой, 66), Ислом Рашидхонов (Хуршидбек Мухторов, 83), Шерзод Насруллаев, Умарбек Эшмуродов.

Захира: Машхуржон Муҳаммаджонов, Азамат Сойибов, Ҳусниддин Алиқулов, Жўрабек Маннонов, Алишер Юсупов, Ислом Кенжабоев.

«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 57), Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Санжар Турсунов, 79), Санжар Қодирқулов, Шоҳруҳ Гадоев, Евген Чумак (Бобурбек Фарҳодов, 63), Абудлла Абудлаев.

Захира: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Дмитрй Островский, Санжар Рихсибоев, Муҳаммадодил Қахрамонов.

Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев 25, Ғолиб Ғайбуллаев 38, Шоҳруҳ Гадоев 65, Бобурбек Фарҳодов 77, Шароф Муҳитдинов 77, Ҳумоюн Муртозаев 90+3.

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Рустам Чориев

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Александр Давиденко

8756 томошабин.

Вадим Абрамов: - Ўзимизнинг хатоларимиз сабаб мағлубиятга учрадик. “Насаф”га қарши қандай ўйнашини билардик. Камчиликларимизни тўғрилашда оқсадик. 2:0 ҳисобида мағлубиятга учраб турганингда вазиятни ўнглаш қийин.

Рўзиқул Бердиев: - Авваламбор, Қурбон ҳайити билан барча юртдошларимизни табриклайман.

Учрашув назоратимиз остида ўтди. Биринчи бўлимда рақиб жарима майдони ёнида прессинг қўллаб уларни хато қилишга мажбур қилдик. Дастлабки таймда дарвоза бир марта ишғол этилган бўлса ҳам кўплаб вазиятлар яратдик. Прессингда кўп куч йўқотганлигимиз туфайли иккинчи 45 дақиқаликда асосан ҳимояга эътибор қаратдик. “Бунёдкор” жамоасини эркин ҳаракат қилишга имкон бермадик. Ўзингизга маълум, рақиб тўпни назорат қилади. Йигитларга рақибни имкон қадар тўпсиз қолдиришни ва уларга босим ўтказишни тайинлаган эдим. Шогирдларим берилган кўрсатмаларни бажаришди.

Бобир Абдихолиқов гол уришни билади. У вазиятдан унумли фойдаланди. Ўйлайманки, ушбу муваффақият унга кейинг ўйинларда ҳам ёрдам беради.

 

МЕТАЛЛУРГ - АНДИЖОН 0:2

Александр Хомяков водий клуби ўйинида ўзгаришларни амалга оширмоқда. “Металлург” эса аввалги турда “Насаф”ни Қаршида мағлубиятга учратганди. Мана шу ва бошқа омиллар сабаб ўйинга қизиқиш етарли даражада эди.

Беллашув кескин курашлар остида кечди. Буни кўрсатилган 9 та сариқ ва битта қизил карточкадан ҳам билса бўлади.

33-дақиқада Шаҳзодбек Убайдуллаев марказдан оширилган тўпга рақиб ҳимоячисидан кўра тезроқ югуриб етиб келди ва дарвозанинг пастки узоқ бурчагини ишғол этди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Суҳроб Нуруллоев рақибига нисбатан қўполлик ишлатгани учун иккинчи марта огоҳлантирилиб, қийин вазиятдан жамоасига “панд” берди.

Иккинчи таймда бекободликлар мағлубиятдан қутилиб қолиш учун анча тер тўкишди. Аммо вазиятни ўнглай олишмади. Боз устига андижонликлар ўйинга қўшиб берилган дақиқада яна бир марта гол уриб, ортларига уч очко билан қайтишди.

Голлар: Шаҳзодбек Убайдуллаев 33, Давронбек Исоқов 90+3

«Металлург»: Зафар Сафоев, Аббос Отахонов, Суҳроб Нуруллоев, Исломбек Исоқжонов (Зоҳид Абдуллаев, 51), Баҳром Абдураҳимов (Сервер Жепаров, 79), Музаффар Музаффаров, Шавкат Муллажонов (Сергей Тумасян, 81), Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Баҳодир Пардаев.

Захира: Акмал Турсунбоев, Дониёр Усмонов, Ҳудойшукур Сатторов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Андрей Шипилов, Муҳаммад Исаев.

«Андижон»: Руслан Матниёзов, Фарҳод Бекмуратов (Бахтиёр Қосимов, 46), Шаҳзодбек Убайдуллаев, Дилшодбек Раҳматуллаев, Сардор Азимов, Рўзимбой Аҳмедов (Давронбек Исоқов, 59), Қаҳрамон Баҳодиров (Фарҳод Мирахматов, 70), Радосав Алексич, Хушнуд Авилов, Аброр Хусинов, Бобур Акбаров.

Захира: Виталий Мирний, Иброҳим Отахонов, Ойбек Қиличев, Абдуллоҳ Олимов, Илдар Маматказин, Дониёр Абдуманнопов.

Огоҳлантиришлар: Исломбек Исоқжонов 10, Фарҳод Бекмуратов 12, Суҳроб Нурулдлоев 23, Бахтиёр Қосимов 70, Шавкат Муллажонов 77, Бобир Акбаров 78, Сардор Азимов 82, Баҳодир Пардаев 90+1, Руслан Матниёзов 90+2.

Четлатиш: Суҳроб Нуруллоев 39

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов

Назоратчи: Ғайрат Каримов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

2357 томошабин.

Александр Хомяков: - Сафарда ҳам ғалаба қозона олишимизни амалда исботлаганлари учун, иродаларини ишга солишгани учун шогирдларимга раҳмат айтмоқчиман. Улар кўрсатмаларимни тўғри бажаришди. Рақибни заиф нуқтасини топа олдик. Мезбонлар бир киши кам бўлиб қолгани учун қолаверса, ўз майдонида мағлубиятга учраётгани боис бор эътиборини ҳужумга қаратди. Биз ҳимояга урғу бериб, қарши ҳужумда уларни жазолашни кутдик. Мақсадимизга эришдик. Мухлисларга алоҳида раҳмат айтишим керак, олис йўл бўлса ҳам бизни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрганларига.

Андрей Шипилов: - Иккинчи даврани яхши бошлагандик. АГМК ва "Насаф" жамоаларини мағлуб этгандик. Қаршидаги беллашувдан сўнг йигитларга ҳотиржамликка берилмасдан, кейинги ўйинга тикланишимиз кераклигини айтгандим. 33-дақиқагача ёмон ўйнамадик. Ажойиб имконият яратилганди, лекин ундан фойдалана олмадик. "Андижон" жамоаси ва унинг бош мураббийини яхши билганим учун шогирдларимдан эҳтиёткорликни талаб қилгандим. Билмадим, футболчиларимни хаёлидан нималар ўтди, кераксиз пайтда гол қўйиб юбордик. Уларнинг ҳужум чизиғи кучли эканлигини, Рўзим Аҳмедовдан ҳайиққандик. У биринчи бўлимда курашган вазиятларида барча тўпларни ютди. Биз эса бир киши кам қолганимиздан кейин яхши ўйнадик. Бир қатор вазиятларни содир этдик. Четлатиш жиддий таъсир кўрсатмади. "Андижон" тактик жиҳатдан кучли ўйин намойиш этди ва ҳақли ғалабага эришди. Улар Наманганда ҳам, Олмалиқда ҳам шундай ўйнашганди.  Менинг шогирдларим эса суст ҳаракат қилишди. Уларни руҳлантира олмаганлигим учун мураббий сифатида айбдор эканлигимни сезиб турибман.

 

СЎҒДИЁНА - ҚИЗИЛҚУМ 1:0

“Сўғдиёна” тўхтамайдиганга ўхшайди. Ҳар ҳолда ҳозирча шундай. Жиззахликлар қийин бўлса ҳам ғалаба қохонишмоқда. Авваллари айтганимиздек, Улуғбек Бақоев жамоани том маънода “уйғотди”.

Ҳамиджон Актамов жамоасини эса тушуниб йиқин. Бир қарасанг Наманганда “Навбаҳор”ни ютиб келади-да, кейин анча вақт муаммолар гирдобида юради. Деярли барчага ютказади ёки аранг дуранг ўйнайди.

Бу учрашувнинг фаворити аниқ эди. Аммо жиззахликлар ўз уйларидаги ғалабани осонликча қўлга киритишмади. Навоийликлар ҳам курашишди. Бироқ охирги пайтларда “Сўғдиёна”нинг муҳим голларини ураётган Шоҳруз Норхонов жамоаси жонига оро кирди. Ҳужумчининг биринчи таймда урган голи мезбонларга қимматли уч очкони тақдим этди.

Гол: Шоҳруз Норхонов 45+3

«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов (Шаҳбоз Жўрабеков, 46), Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Санжар Рашидов (Жамшид Болтабоев, 89), Шоҳруз Норхонов (Муҳаммаданас Ҳасанов, 73), Жасур Ҳасанов, Иван Нагаев, Никола Милинкович, Шерзод Файзиев.

Захира: Ширинбой Абдуллаев, Сирож Мелиев, Иззат Абдуллаев, Саҳоб Рашидов, Диан Талхатов, Даниэл Насриддинов.

«Қизилқум»: Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе, Стивен Питер Лустица (Воҳид Шодиев, 46), Салим Мустафоев, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев (Саиджамол Давлатжонов, 78), Азизбек Усмонов, Руслан Маргиев, Матэ Вацадзе, Достон Ибрагимов (Суннатилла Абдуллажонов, 74).

Захира: Артём Макосин, Акмал Рустамов, Файзулло Қамбаров, Миржалол Қосимов, сардор Жаҳонов.

Огоҳлантиришлар: Достон Ибрагимов 42, Азизбек Усмонов 56, Милан Митрович 90, Алишер Саноев 90+3.

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Раҳимбек Каримов

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов

Комиссар: Шерзод Ражабов

7002 томошабин.

Ҳамиджон Актамов: - Барчани Қурбон ҳайити билан муборакбод этаман.

Яхши ўйин бўлди. Учрашув дурангга мос эди. Ҳакам кўп вазиятларда хато қилдими ёки кўрмай қолдими, билмайман. Бундай тажрибали реферидан буни кутмагандим. Дарвозабонга ишлатилган қўполлик, қолаверса, ҳакам ўйинни тўхтитиб турганда бизнинг футболчиларга мураббийлардан тушунтириш ишлари олиб борилаётганда рақиб гол урди ва у ҳисобга олинди. Ҳуллас умуман тушунмадим, нега ундай бўлганини.

Бошқа томондан ўйин яхши чиқди. Аммо омад етишмади.

Улуғбек Бақоев: - Авваламбор, Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклайман. Халқимизга оилавий бахт, сиҳат-саломатлик тилайман.
Учрашув жуда оғир ўтди. Озроқ қўрққан эдик. "Қизилқум" жамоаси турнир жадвалининг хавфли худудида тургани боис улар ҳам очко йўқотмаслик учун майдонга тушишларини кутгандик.
Биринчи таймда ёрқин ўйин кўрсатдик, иккинчи 45 дақиқаликда эса йигитлар бўшашишди. Муҳими зафар қучдик. Жиззахликларни бугунги ажойиб ғалаба билан муборакбод этаман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
12/08/2019 15:52
Эх НАВБАХОР мавсум охирида Голбан ва Касян суради пахтакорга
&
Anasxon
13/08/2019 11:18
Kancheliskiyni ketkazib Navbahor katta xato qildi. endi ligada qolish uchun o'ynaydi. Qisqasi Navbahor sindi.
Behzod Aliev
12/08/2019 17:57
Андижон галаба муборак булсин
Farhod Komilov
12/08/2019 16:23
Navbaxordagi uyinchilar muhlislar hurmatini olvotgan maowingni oqlab quylaring dalbayoplar
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
12/08/2019 17:10
Bunyotkor haqiqatdan kuchli kamanda ekan. Nasaf shunchaki bir qadam oldingalegi uchun yutdi. oldin nasaf boshqa kamandalar bilan uynagan uyinlariga yutqazgan bulsa ham Ochigi yutkan kamandalar uyinni unchalik kuchli emasdi. omatgena yutardi. lekin kechaki uyinga Bunyotkor yahshi uynadi uyiniga mano bor. Shunchaki Nasaf tan olish kerak uyin buyicha Fudbol uynash buyicha. Uzbekistonga eng kuchlisi. Nasafka. bir kelib uynap ketkan uyinchidan surasangiz ham. Aytib beradi Nasaf qanaqa klublegini. Ayni haqiqat Nasafka bir kelib uynap ketkan fudbolchi boshqa klubka utkanlari ham bir bosh ustin uyin kursatadi. ayni maydonka haqiqiy fudbolchi qanday bulishi kursatib quyadi.
12/08/2019 18:20
Xa tugrockecha uyinni kurib maza qildim bunyotkor 1 chi bulimda uyini uncha uxshamadi