Ўртоқлик ўйини. Бразилия Панамани енга олмади

Португалиянинг Порту шаҳридаги "Драгау"  стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. 32-дақиқада Лукас Пакета гол киритиб, "пентакампеонлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 4 дақиқа ўтар-ўтмасдан Эрик Дэвиснинг узатмасидан сўнг Алольфо Мачадо Эдерсон қўриқлаётган дарвозани ишғол этди ва мувозанатни тиклади.

Маълумот учун, Бразилия ўзининг келгуси ўйинини 26 март куни Прагада Чехияга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!