Ўртоқлик ўйини. "Локомотив" Европа клуби билан дуранг ўйнади

Ўртоқлик ўйини доирасида Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Руминиянинг "Петрокуп" клуби билан куч синашди. Мазкур ўйин 1:1 ҳисобида якунига етди.

"Темирйўлчилар" сафида Санжар Турсунов ўз номини таблога ёздириб қўйди. У 90-дақиқада мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. 

Маълумот ўрнида, "Локомотив" Туркия йиғини доирасидаги илк назорат баҳсида Россиянинг "Волга" жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!