Ўртоқлик ўйини. "Манчестер Сити" "Атлетико"га имкониятни бой берди

Ўртоқлик ўйини доирасида "Манчестер Сити" - "Атлетико" баҳси якунига етди. Унда "матрасчилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Испан клуби сафида голларни Депай ва Карраско киритди. Англияликларнинг ягона голи Диаш номига қайд этилди. 

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" навбатдаги баҳсини 6 август санасида Англия суперкубоги доирасида "Арсенал"га қарши ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!