Ўртоқлик ўйини. Мексика Австралия билан зўрға дуранг ўйнади, навбатдаги рақиб - Ўзбекистон!
Ўртоқлик ўйини доирасида бўлиб ўтган Мексика - Австралия баҳсида жанговор 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. 2:0 ҳисобида олдинда бораётган "кенгурулар" якунда ғалабани қўлдан бой берди.
16-дақиқада Соуттар Австралияни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 63-дақиқада эса Бойле пенальтидан унумли фойдаланиб орадаги фарқни иккитага оширди.
Бироқ 69-дақиқада Хименес ҳам пенальтидан адашмади ва ҳисобни қисқартирди. 83-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Уэрта мексикаликларнинг иккинчи голини урди. Шу тариқа, томонлар қизиқарли кечган ўйинда муроса кўчасини танлади.
Энди Мексика терма жамоаси АҚШга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган Ўзбекистон терма жамоаси билан куч синашади. Баҳс Тошкент вақти билан 13 сентябрь куни 04:30 да старт олади.
Фикрлар