Ўртоқлик ўйини. "Навбаҳор" Туркияда "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди
Суперлига баҳслари Жаҳон чемпионати сабаб юзага келган танаффусдан сўнг қайта бошланиш арафасида. Жамоалар янги мавсумга тайёргарлик доирасида ўртоқлик учрашувларида иштирок этмоқда.
Жумладан, Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" жамоасига қарши майдонга тушиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Лочинлар" сафида Ҳусайн Норчаев ва Руслан Жиянов иккитадан гол уриб, жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.
Маълумот учун, Темур Кападзе шогирдлари Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

Фикрлар