
Ўртоқлик ўйини. Нигерия мундиал олдидан мағлуб бўлди
Ҳозиргина Нигерия ҳамда Чехия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Австриянинг Швехате шаҳридаги “Рудольф-Тонн” стадионида кечган беллашувда европаликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
Бу Нигериянинг мундиал олдидан ўтказган сўнгги ўйини бўлди. Улар ЖЧда Аргентина, Исландия ва Хорватия билан бир гуруҳдан жой олган.
Ўртоқлик ўйини
Нигерия – Чехия 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 25 Калас.
Нигерия – Узохо, Трост-Эконг, Идову (Элдерсон, 69), Шеху (Эбуэхи, 46), Балогун, Ндиди, Огу, Оби Микел (Ихеаначо, 80), Ивоби, Мозес (Муса, 79), Игало (Нванкво, 69).
Чехия – Вацлик (Павленка, 46), Сухи, Югас, Цоуфал, Калас, Барак, Янкто (Боржил, 79), Шурал (Копиц, 84), Гушбауэр (Горшава, 65), Соучек (Травник, 65), Шик (Крменчик, 69).
Фикрлар