Ўртоқлик ўйини. ОКМК Россия клубига мағлуб бўлди

ОКМК Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Бугун олмалиқликлар Россиянинг "Ротор" клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Мазкур баҳсда Миржалол Қосимов шогирдлари 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. "Кончилар: сафида ягона голни Арахиро Сентоку киритди.

Маълумот учун, жамоанинг хориждаги йиғинлари 18 февраль куни ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!