Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Японияга мағлуб бўлди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси июнь ойида Словенияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Бугун жамоамиз Япония U-22 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Афсуски, мазкур баҳсда вакилларимиз 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради.
Учрашувдаги ягона гол 14-дақиқада киритилди ва у японияликларга ғалаба келтирди.
Маълумот учун, жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 8 июнь куни АҚШ U-23 терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар