Ўртоқлик учрашуви. Бразилия Тунис устидан йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди

Халқаро ўртоқлик учрашувлари доирасидаги Тунис - Бразилия учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган баҳсда жанубий америкаликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 5:1.

Баҳсда Рафинья дублни расмийлаштирган бўлса, Неймар, Ришарлисон ва Педро ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. Қўшимча қиламизки, Туниснинг ҳимоячиси Дилан Бронн баҳснинг 42-дақиқасида қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!