Ўртоқлик учрашуви. "Бухоро" Қозоғистон клубига мағлуб бўлди

"Бухоро" Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.

Бугун Александр Хомяков шогирдлари йиғин доирасида Қозоғистоннинг "Оқжетпес" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур баҳсда бухороликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашув давомида Владислав Васильев ва Нургайни Бурибаев гол урган бўлса, "Бухоро"нинг ягона голи Абинур Нуримбетнинг автоголи орқали қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!