Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Сити" 2 та тўп фарқи билан ютқаза туриб, якунда ғалабани илиб кетди

CHERY AUTO

Ҳалқаро ўртоқлик ўйини доирасида Англиянинг "Манчестер Сити" клуби Япониянинг "Йокогама" жамоасига қарши саф тортди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган баҳсда "шаҳарликлар" 5:3 ҳисобида зафар қучди. 

Манчестерликлар сафида голларга Стоунз, Альварес, Холанд (дубль) ва Родри муаллифлик қилди. Японияликларнинг 3 голини Андерсон Лопес, Кен Мацубара ва Кента Инуе киритди. 

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" 26 июлда "Бавария"га қарши майдонга тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!