Ўртоқлик учрашуви. ПСЖ Неймарсиз ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Хабарингиз бор айни кунларда Европанинг кучли бешлик чемпионатлари жамоалари янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда.

Жумладан, бугун ПСЖ Австралиянинг “Сидней” клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Килиан Мбаппе, Эдинсон Кавани ва Метехан Гючляларнинг голлари эвазига 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

ПСЖ - "Сидней" - 3:0 (2:0)

Голлар: Мбаппе, 38 - 1:0, Кавани, 43 - 2:0, Гючлю, 89 - 3:0.

ПСЖ: Трапп, Бернат (Учиче, 46), Диалло (Кюрзава, 46), Керер (Туфики, 46), Менье (Мбе Со, 46), Дракслер (Гючлю, 46), Куасси, Эррера (Хеманс, 46), Мбаппе (Загре, 46), Кавани (Хесе, 46), Сарабия (Баккер, 46).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!