Ўрунов жамоаси РПЛ плей-оффида ким билан куч синашади? (Фото)
Остон Ўрунов жамоаси РПЛдаги ўрнини сақлаб қолиш учун плей-оффда ФНЛ (Россия 2-даражали лигаси)нинг 3-ўрин соҳиби билан куч синашади. Бу "Оренбург" клубига қарши баҳс бўлади.
Беллашув уй ва сафар тизимида бўлиб ўтади. Дастлаб, легионеримиз клуби "Оренбург" майдонига сафар уюштиради. Бу баҳс 25 май санасига белгиланган.
3 кун ўтиб, Бошқирдистон жамоаси "Оренбург"ни ўз уйида қабул қилади. Ушбу икки ўйин натижасига кўра ғолиб бўлган клуб Россия чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Фикрлар