Ўрунов жамоаси йўқ бўлиб кетиши мумкин!

“Уфа” бош директори Шамиль Газизов клубнинг молиявий аҳволи мураккаблигини инобатга олиб берилган саволга жавоб қайтарди.

- “Уфа йўқ бўлиб кетиши мумкинми?

- Албатта. Ҳар қандай вазиятда ҳам минтақавий клублар раҳбарият ёрдамига таянади. Биз ақлбовар қилмас бюджетга эга катта компаниялар билан рақобатлашяпмиз. Мана “Спартак” билан ўйнадик. Уларнинг бюджети 100 миллиардан ошиқ. Бизники эса 650 миллион. Шунга қарамай, биз уларга рақобатга кўрсата оляпмиз, - деди Шамиль Газизов.

Остон Ўрунов айни пайтлда “Спартак” ўйинчиси ҳисобланади. Уфаликлар легионеримизни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқ билан мавсум охиригача ижарага олган. Остоннинг “Спартак” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!