Ўрунов жамоасидан йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Тамбов" уларни "тролл" қилди

РПЛ 17-туридан ўрин олган баҳсда "Спартак" ўз уйида "Тамбов"ни қабул қилди. Қизғин курашлар остида кечган беллашув москваликларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу ўйиндан кейин тамбовликлар "Твиттер" саҳифаси рақибни "тролл" қилди.

"Спартак", биз ўйиндан сўнг бош директорингизни ишдан бўшатмаслигингиз учун сизга қарши қандай ўйнаш кераклигини билмай қолдик", деб ёзди тамбовликлар "Твиттер"да. Газизов ҳам, Цорн ҳам Тамбовга қарши ўйиндан уч кун ўтиб, "Спартак"ни тарк этганди.

photo_2020-12-09_12-38-51 (2)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!