Ўрунов кўчиб ўтаётган жамоа "Атлетико" футболчисига таклиф юборди

"Атлетико Минейро" клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Гуга Гомес фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Футболчининг хизматларига "Спартак" қизиқиш билдирмоқда. Журналист Лео Гомиденинг маълумотига кўра, москваликлар ҳимоячи учун 4,5 млн евролик таклиф юборган.

21 ёшли футболчининг трансфер ҳуқуқининг 75 фоизи "Атлетико Минейро" клубига тегишли бўлса, яна 25 фоизи "Аваи" жамоасига тегишлидир.

Аввалроқ, Остон Ўрунов Москва клубининг тиббий кўригидан ўтгани ва яқин кунлар ичида унинг трансфери расман эълон қилиниши ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!