Ўрунов ўтиши мумкин бўлган "Уфа" унинг позициясига легионер харид қилди

Остон Ўруновни ўз сафига қўшиб олиши кутилаётган "Уфа" клуби янги трансферни эълон қилди.

Норвегиянинг "Олесунн" жамоаси ярим ҳимоячиси Парфе Бизоза ўз фаолиятини рус клуби таркибида давом эттиради. Бурундилик футболчи уфаликлар билан 3,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади. 21 ёшли хавбек фаолияти давомида "Стадо", "Рауфосс Иллинойс" ҳамда "Олесунн" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Аввалроқ, "Спартак" легионеримизни РПЛ қайдномасидан чиқарганлиги туфайли Ўрунов "Уфа"га қайтиши мумкинлиги айтилганди. Маълумот учун, ҳамюртимиз уфаликлар сафида 10 та ўйин ўтказишга улгурган.

бизоза

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!