Ўрунов ўйинга тайёр ва Кореяга йўл олади!

“Спартак” клуби билан шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, Россия премьер-лигасининг бошқа вакили  “Урал”  сафига кўчиб ўтган Остон Ўрунов янги жамоасида илк машғулотини ўтказди.

остон_урад

Ўзбекистонлик легионер “Урал”даги таассуротлари билан ҳам ўртоқлашди.

- Таассуротларим аъло. Тўғриси, мен ҳали бу ерда ҳеч кимни танимайман. Лекин жамоанинг ички муҳити ажойиб экани билиниб турибди. “Урал” барқарор жамоа.

Екатеринбургнинг стадиони яхши, мухлислари зўр.

Лекин ҳозир жамоаоғир вазиятда. Лекин ҳаммасини ўнглай олишимизга умид қиламан.

Бир ярим ой мобайнида индивидуал тарзда шуғулландим. “Торпедо” билан ўйинга бир ҳафтадан камроқ вақт қолди. Ўйингача тайёр бўламан, - деди Остон Ўрунов.

“Урал” раҳбарияти ўзбекистонлик легионер билан 2024 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади. Келажакда бу ҳамкорлик янада узайтирилиши мумкин.

Ҳозирча, екатеринбургликлар саккизинчи турдан сўнг, бир очко билан сўнгги поғонага тушиб қолган. “Урал” навбатдаги учрашувни 11 сентябрь куни ўз майдонида ўтказади. Рақиб лига дебютанти “Торпедо”. Москванинг бу клуби ҳам саккизта учрашувда бир очко тўплаб, аутсайдерлар қаторида бормоқда.

Айни пайтда премьер-лигада ҳали ғалаба нашидасини сурмаган учта жамоа – “Факел”, “Урал” ва “Торпедо” қолди.

“Урал” ва “Торпедо” ўзаро тўқнаш келадиган баҳсда Остон Ўрунов янги мавсум ва янги жамоасидаги дебют учрашувини ўтказиши кутилмоқда.  Бу учрашув Россиядаги ўзбек дербиси ҳисобланади. Чунки москваликлар сафида яна бир легионеримиз – Ҳожимат Эркинов фаолият олиб бормоқда.

21 ёшли Остон Ўрунов Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ҳам чақирув олди. Сречко Катанец шогирлари навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини 19 – 28 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда ўтказади. Ушбу йиғин доирасида иккита халқаро ўртоқлик учрашуви ташкил этилади.

Бу гал кучли рақиблар танланди. Ҳар икки терма жамоа жорий йил охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионати иштирокчиларидан. Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи ўртоқлик баҳсини 23 сентябрь куни Африка қитъаси вакили Камерунга қарши ўтказади.

27 сентябрда футболчиларимизга умуман бошқа футбол намойиш қиладиган олис ўлка – Коста-Рика терма жамоаси рақиблик қилади.

Остон Ўруновни “Пахтакор” клуби тарбияланган. Профессионал футболчи сифатида “Навбаҳор”да шаклланган. Кейинчалик Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп тепди ва айнан “темирйўлчилар” сафида Россия премьер-лигасига йўл олди. Легионер сифатида  “Уфа” ва “Спартак” жамоаларида ўйнади.

Ўрунов клублар мақёсида жами 111 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига бешта гол ва бешта ассист расмийлаштирган. Бу футболчи майдон маркази, ҳар икки қанот ва ҳужумчи ортида ўйнай оладиган универсал ижрочи ҳисобланади.

04d0947b-823a-45c8-a4c0-acfe34f20f4a

Остон 2019 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасидан жой олиб келмоқда. Ҳозирча, 21 ёшли футболчимиз еттита учрашувда битта тўп киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!