Ўрунов ўзини ўзи “чопди”
Остон Ўрунов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг иқтидорли ўйинчиларидан ҳисобланади. Бир неча позицияда ўйнай оладиган футболчимизнинг Россиядаги фаолияти муваффақиятсиз кечди.
Россия премьер-лигасида “Уфа”, “Спартак” ва “Урал” жамоаларида тўп тепган ҳамюртимиз ўтган йилнинг охирида жамоасиз қолди.
Екатеринбургнинг “Урал” жамоаси кутилмаганда легионеримиз билан шартномани бекор қилди. Бу ҳолат бўйича кўп тахминлар билдирилди.
Таниқли инсайдерлардан Иван Карпов ўтган йилнинг октябрь ойида Ўрунов “Химки” билан ўйиндан олдин мураббийлар штаби билан тортишиб қолганини таъкидлаганди.”РБ Спорт” нашри эса можаро Россия кубоги доирасида “Сочи”га қарши баҳсда ўзбек футболчиси захирадан ўйинга тушишдан бош тортганидан кейин бошланганини маълум қилган.
“Урал” бош мураббийи Виктор Ганчаренко ўшанда нима бўлганини рўйи рост айтиб берди.
Остон ўзини ўзи “чопди”. “Сочи” билан сафарда ўйинимиз бор эди. Ўрунов кийим алмаштириш хонасида машқ қилиб, баҳсга тайёрланаётган эди.
Бирдагина “портлади” ва хонада уёқдан буёққа югура бошлади.
Мен нимадир бўлди, деб ўйладим. У ҳамон ўзини босиб олмаган эди, сўкина бошлади. Кейин ёнимга келиб, “Мен учрашув қайдномасида йўқ эканман! Дўстларим шундай, деб ёзди. Ўйнатмасанглар нега мени олдинглар?”, -деди.
Мен унга “Гапимни эшит, ақлинг борми? Бу хонада борларнинг ҳаммаси қайдномага киритилган. Сен кимга ишонасан? Менгами ёки сенга хабар жўнатган дўстинггами?”, дедим.
Остон ҳақиқатан қайдномада бор эди. Фақат захирага олинганди. Дўсти эса, тушунарсиз нарсаларни ёзворган. Бунақа ҳиссиётларнинг портлашидан кейин мен уни учрашувга тайёрмас, деган қарорга келдим.
- Кейин нима бўлди?
Аввалдан айтиб қўяй, Ўрунов жуда яхши сифатларга эга. У тезкор, зарбаси яхши. Лекин у ўз устунликларни голлар ва ассистлар билан статистикада ҳам тасдиқлаб қўйиши керак. Чунки унда ҳамма нарса бор, гол ва паслар йўқ.
Мен унга айрим нарсаларни бир неча маротаба тушунтирдим. Лекин у ўйламай ўйнашни хуш кўради.
Футболчи қайдномада бўлмаганига бунақа реакция қилишини кўрганингдан кейин, уни ҳам, ўзингни ҳам, жамоани ҳам қийнамаслик учун хайрлашиш керак, деган қарорга келдим.
- Унга кетиши кераклигини ўзингиз айтдингизми?
Ҳа, “Сочи” билан бўлган учрашувнинг эртасига айтдим. Григорий Ивановга, менинг фикричам, уни жўнатиб юбориш керак, дедим. У менга “Шундай деб ўйласанг, жўнатвор”, деди.
Худди шундай қилдик. Остон буни тўғри қабул қилди, бақир-чақир бўлгани йўқ. Мен унга “Сен ўйнашинг керак, мен эса буни кафолатламайман”, дедим.
Тезкор: Италия клуби Шомуродов трансферидан воз кечди!
“Рома” Шомуродов бўйича катта суммани қабул қилмади. Трансфер барбод бўлиши мумкин!
Легионеримиз мухлислар билан хайрлашди! Кейинги манзил – кучли бешлик!
Легионеримиз лигани тарк этмоқда. Мураббийнинг илтимоси ўтмади!
Шомуродов Месси бошчилигидаги супертўпурарлар билан бирга!
Фикрлар