“Рома” Шомуродов бўйича катта суммани қабул қилмади. Трансфер барбод бўлиши мумкин!

Элдор Шомуродов қишки трансферлар вақтида Римни тарк этиши кутилмяпти. Трансферда учта томон бор – “Рома”, “Торино” ва Элдор Шомурдов. Уларнинг ҳаммаси ҳужумчининг Туринга кўчиб ўтишига рози.

Легионеримиз ҳам фаолиятини ўз олдига катта мақсадларни қўйган клубларда давом эттириш истагида А Сериянинг “Кремонезе”, “Монца”, “Сампдория”, “Специя” каби жамоалар чорловларини қабул қилмади.

Марказий ҳужумчисига эътиёж сезаётган “Торино”  бир неча ҳафта давом этган музокараларидан сўнг Рим клубига биринчи расмий таклифини юборди.

1517867504614d9c1eb53c75.01360553

Нуфузли манбалардан бири - Sky Sport нашрининг таъкидлашича, туринликлар Элдор Шомуродовнинг ярим йиллик ижараси учун бир миллион ва ибнь ойида 12 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқини сўраган.

Бу маълумотларни Италия, хусусан, “Рома” клуби фаолиятини ёритиб борувчи https://romapress.net  ҳамда https://www.giallorossi.net сайтлари ҳам тасдиқлади.

Қизиғи шундаки, “Рома” спорт директори Тьягу Пинто “Торино”нинг бу таклифини қабул қилмаган. Португалиялик мутахассис туринликларда Шомуродовни ёзда сотиб олиш ҳуқуқини эмас, балки харид мажбуриятини олишни талаб қиляпти.

“Торино” эса, трансфернинг самарали бўлиши учун Элдор Шомуродовнинг ярим мавсумдаги натижаларига кўра, майдонда ўтказган дақиқалари,  голлари ва ассистлари сонига қараб, савдони  якунига етказмоқчи.

Хуллас, ҳар учала томон трансфердан манфаатдор бўлса-да, Пинтонинг ўз принципида муқим тургани Элдор Шомуродовнинг Туринга йўлини тўсмоқда.

Умуман олганда, Тьягу Пинто Элдор Шомуродовдан ташқари “бўрилар” сафини тарк этиши кутилаётган Рик Карсдорп, Жастин Клюйверт, Гонсало Вильяр каби ўйинчиларга оғиз солаётган клублардан ҳам трансфер учун бирданига ҳисоб-китоб қилиш ёки ёзгача ижара пулини тўлаб, мавсум якунлангач, футболчини тўлиқ сотиб олиш мажбуриятини талаб қилмоқда.

Спорт директорининг бу позицияси римликларнинг барча чиқиш трансферларига тўсиқ бўлиб турибди. Ўз навбатида, бош мураббий Жозе Моуриньо янги ижрочиларни трансфер қилиш бўйича кўрсатма берган.

Шунга қарамай, агар “Рома” январь ойида захирада қолиб кетаётган вакилларидан қутилмаса, янги футболчиларни трансфер қила олмайди. Акс ҳолда молиявий фэйр-плей талаблари бузилиб, клуб катта жаримага тортилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов кучли бешлик чемпионатларидан бири ҳисобланган А Серияга 2020 йилнинг октябрида кўчиб ўтган эди. Ўшанда “Женоа” сафда ўзини кўрсата олган ҳужумчимизни “Рома” 18 миллион евро эвазига трансфер қилди.

Шомуродов “Рома” футболчиси сифатида жами 48 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига олтита голли пас узатган.

Таъкидлаш жоизки, Тьягу Пинто “Торино”нинг таклифларини қабул қилмаслиги Элдор Шомуродовнинг трансферини барбод бўлишига олиб келиши мумкин. Чунки легионеримиз жиддий клубда тўп тепмоқчи.

gettyimages-1449670188-612x612

Ҳозирча, туринликлардан бошқа ўзбек ҳужумчисига римликлар сўраётган пулни тўлайдиган катта клублар йўқ.

Легионеримиз мухлислар билан хайрлашди! Кейинги манзил – кучли бешлик!

Легионеримиз лигани тарк этмоқда. Мураббийнинг илтимоси ўтмади!

Шомуродов Месси бошчилигидаги супертўпурарлар билан бирга!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Локо
12/01/2023 19:42
Озгина сабр қилайлик Шомуродовни хам пешонасига ёзгани бордур. Қачондан бери худа-бехуда гапларни ёзаверадими трансфер бўйича. Элдор хам чарчаб кетди-ку.....