Тезкор: Италия клуби Шомуродов трансферидан воз кечди!

“Рома”да ўйин амалиётига эга бўлмаётган Элдор Шомуродовнинг агентлари унга янги жамоа топишга уринмоқда.

Ҳозирча бир неча клуб ўзбек ҳужумчисини трансфер қиишга тайёр. Бироқ Элдор мусобақа жадвалининг қуйи қисмида жойлашган “Специя”, “Сампдория”, “Монца”, “Кремонезе” каби жамоаларнинг чорловини қабул қилмаяпти.

“Торино” Шомуродовга асосий номзод. Лекин римликлар спорт директори Тьягу Пинто туринликларнинг расмий биринчи сўровини қабул қилгани йўқ.

Ўз навбатида, Шомуродовнинг вакиллири ҳужумчимизнинг хизматларини “Болонья”га таклиф қилгани ҳақида хабар тарқатилди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг таъкидлашича, “Болонья” бош мураббийи Тьяго Мотта Шомуродов трансферини шахсан рад этган. Италиялик мутахассис ҳужум чизиғи кучайтирилишга муҳтож эмас, деб ҳисобламоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Болонья” ўтган ёзда легионеримизни қўлга киритиш учун энг кўп курашган клуб бўлганди. “Рома” уларнинг 10 миллион евролик таклифини қабул қилмаган. Бундан ташқари, “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Шомуродовга “Болонья”да ўйнаганидан кўра, Римда қолиши маъқуллигини маслаҳат берганди.

Eldor-Shomurodov-Photo-credit-ASRoma.com_

“Рома” футболчисини бошқа жамоага таклиф қилинмоқда

“Рома”да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган Эдоардо Бове ҳам тез орада жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Жозе Моуриньо кашф қилган ярим ҳимоячига “Эмполи” бош мураббийи Паоло Дзанетти жиддий қизиқиб қолган. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди.

“Эмполи” мураббийлар штаби ёзда “Фиорентина”га ўтиб кетган польшалик легионер Симон Журавски ўрнини боса оладиган футболчи қидирмоқда.

Марказий ярим ҳимоячи ҳисобланган Бове “Рома” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2021 йилдан бери асосий таркиб вакили. Бироқ, кучли рақобат туфайли захирада қолиб кетмоқда.

Бовенинг римликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Рим клуби истеъдодли ярим ҳимоячини бош қа клубга трансфер қилишга тайёр.

bove_roma_esultanza_1

Смоллингни агенти Римга келди

“Рома” ҳимоясининг етакчиси Крис Смоллингнинг клуб билан шартномаси мавсум охирида якунланади.

33 ёшли футболчига “Интер” ва “Ювентус” каби Италия грандлари ҳамда Англия премьер-лигасининг бир нечта жамоасидан таклифлар бор.

Жозе Моуриньо клуб раҳбариятини ўйинчи билан ҳамкорликни узайтириш кераклиги ҳақида огоҳлантирган.

Криснинг агенти Жеймс Фезерстоун музокара ўтказиш учун Италия пойтахтига келди. Аввалроқ, Смоллинг римликлар билан келишувни узайтиришга шошилмаслиги ва мақсади Европа Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоада тўп тепиш экани айтилганди.

picture_28

“Рома” Шомуродов бўйича катта суммани қабул қилмади. Трансфер барбод бўлиши мумкин!

Легионеримиз мухлислар билан хайрлашди! Кейинги манзил – кучли бешлик!

Легионеримиз лигани тарк этмоқда. Мураббийнинг илтимоси ўтмади!

Шомуродов Месси бошчилигидаги супертўпурарлар билан бирга!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Локо
13/01/2023 13:09
Шомуродовни бошқа клублар сотиб олмайди, у Ўзбекистонга қайтиб келади. Ишонаверинг. (бошқа тема йўқми?)
&
БМЗ
13/01/2023 07:10
Савиясиз уйинчи кимга керак