Ўрунов қачон майдонга қайтиши маълум бўлди

"Спартак" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов жароҳати боис, Россия Премьер-лигаси 11-туридан ўрин олган "Химки"га қарши ўйинни ўтказиб юборди. 19 ёшли футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинида жароҳат олган эди.

Москва клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра, Ўрунов жароҳатидан фориғ бўлиб, майдонга қайтиши учун яна 10 кун талаб этилади. Шу тариқа, ҳамюртимиз Россия кубоги доирасида "Енисей" жамоасига қарши учрашувни ҳам ўтказиб юбориши аниқ бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)