Ўрунов унинг йўқлигини билдирмайди
“Спартак”да Остон Ўрунов билан бир позицияда ўйнайдиган Гус Тиль фаолиятини Германияда давом эттирадиган бўлди.
Ушбу клуб тарихидаги энг қимматбаҳо трансфер соҳиби бўлган нидерландиялик ярим ҳимоячи Фрайбург шаҳрига етиб борди.
“Фрайбург” 22 ёшли футболчини икки йилга ижарага олиш бўйича москваликлар билан келишувга эришган. Россия премьер-лигасининг олтинчи турида "Арсенал"га қарши ўтказилган учрашувнинг 57-дақиқасида захирадан ўйинга тушган Гус Тиль орадан оз фурсат ўтиб, оёғидан жароҳат олди. Унинг ўрнига ўйинга Остон Ўрунов туширилди ва бу позицияда голландиялик жамоадошидан қолишмаслигини кўрсата олди.
Гус Тилга Голландиянинг ПСВ ва “Фейеноорд”, Шотландиянинг “Рейнжерс” клубларидан таклиф бор эди. Лекин футболчининг ўзига “Фрайбург” варианти маъқул келди. Бу трансфер олдидан Гус Тиль тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиши талаб этилади. Футболчи жароҳатини уч ҳафта давомида даволаши кераклиги айтилган эди.
Фикрлар