Ўрунов захирадан майдонга тушган беллашувда "Спартак" мағлубиятга учради

Россия Премьер-лигаси 18-туридан ўрин олган "Сочи" - "Спартак" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар минимал ҳисобда зафар қучди. 

Баҳсда киритилган ягона голга 57-дақиқада Кристиан Нобоа муаллифлик қилди. 

Ушбу мағлубиятдан сўнг, "қизил-оқлар" ҳисобидаги очколар 35 талигича қолди ва улар онлайн жадвалда иккинчи поғонада бормоқда. 

Ҳамюртимиз Остон Ўрунов ўйиннинг 84-дақиқасида Бакаев ўрнига майдонга тушди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Айртонга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Остоннинг қанотдаги фаоллиги сабаб "Спартак" бурчак зарбасига эга бўлди. Аммо шериклари стандартдан фойдалана олмади. 

  • 87'

    Бакаев ўрнига Ўрунов майдонга тушди. 

  • 84'

    Заика огоҳлантирилди. 

  • 83'

    Умяров сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 81'

    Бакаев рақиб ҳужумини зарарсизлантиришда яхши ҳаракат қилди. 

  • 76'

    "Спартак" тўпни назорат қилган ҳолда рақиб хатосини кутмоқда. 

  • 72'

    Жоазиньо ўрнига Заика майдонга ташланди. 

  • 70'

    Ларссон ўрнига Кутепов майдонга тушди. 

  • 68'

    "Спартак" бурчак зарбасини қисқа пас орқали ўйнаб кетди. 

  • 66'

    Мозеснинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 65'

    Забалотний огоҳлантирилди. 

  • 64'

    Сочиликлар хотиржам ҳимояланмоқда. 

  • 61'

    Крал ўрнига Умяров майдонга тушди. 

  • 57'

    ГОЛ! Кристиан Нобоа Максименконинг қўллари етмайдиган жойга тўпни аниқ йўллади. 

  • 57'

    Дуганжич ўрнига Заболотний майдонга туширилди. 

  • 54'

    "Спартак" бурчак зарбасини қисқа паслар билан ўйнаб кетди. 

  • 53'

    "Спартак" қисқа паслар орқали ўйинни назорат қилмоқда. 

  • 51'

    Дуганжич сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 50'

    Айртоннинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    "Спартак"нинг голи ВАР томонидан бекор қилинди. Тўп қўл билан ўйналган. 

  • 41'

    Тедеско ҳакам томонидан огоҳлантирилмоқда. 

  • 39'

    Понсе ҳужумда фол ишлатди. 

  • 38'

    Маслов тактик фол ишлатмоқда. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди. 

  • 36'

    Мозеснинг тўп йўқтишидан рақиблар фойдаланиб қола олмади. 

  • 32'

    Крал сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 31'

    "Спартак" рақибга қарши кучли прессинг қўлламоқда. 

  • 29'

    Мозеснинг жарима майдонига узатмасига ҳеч бир шериги йўналиш бериб юбора олмади. 

  • 27'

    Терехов сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 25'

    Ўйин ҳозирча майдон марказида кечмоқда. 

  • 23'

    Жигони майдон маркзида йиқитишди. "Сочи" футболчисига бу гал карточка кўрсатилмади. 

  • 21'

    Мозеснинг тайёргарликсиз йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 19'

    Жоазиньонинг зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди. 

  • 16'

    Мозес ҳужумда фол ишлатди. 

  • 14'

    Нобоанинг жарима майдони томон юриши ва йўллаган зарбаси хавфли чиқди. 

  • 13'

    Бакаевнинг узатмаси кучсиз чиқди. 

  • 10'

    Понсенинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 10'

    Маммана сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 8'

    "Спартак" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 6'

    Артур Юсупов қоидани бузди. Ҳакам карточка кўрсатмади. 

  • 5'

    Жоазиньо офсайдда қолиб кетди. 

  • 4'

    Максименкога Юсуповнинг зарбаси қийинчилик туғдирмади. 

  • 3'

    Бакаев ҳужумда фол ишлатди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келиб улгурган. 

  • 0'

    Ассалому адайкум, азиз футбол мухлислари. Россия Премьер-лигаси 18-турида ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Спартак" клуби "Сочи" меҳмони бўлади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!