Ўруновни "Спартак"га олиб келган мутахассис "Уфа"га қайтиши мумкин

"Спартак" собиқ бош ишлари директори Шамиль Газизов янги йилдан "Уфа"да иш бошлаши мумкин.

"Спорт Экспресс" нашри маълумотига кўра, уфаликлар раҳбарияти ҳам Газизовни ортга қайтишига қарши эмас. Таъкидланишича, мутахассисда "Уфа"дан ташқари яна бир қанча вариантлар ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Газизов ёзда "Спартак" билан шартнома имзолаган эди, бироқ москваликлар 8 декабрь куни у билан келишувни бекор қилди.

"Қизил оқлар" РПЛ турнир жадвалида 19 та ўйиндан сўнг 35 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

Газизов "Спартак"даги фаолияти давомида Александр Кокорин, Виктор Мозес ва ҳамюртимиз Остон Ўруновнинг трансферини амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!