Ўруновнинг бўлажак жамоаси янги мавсумда премьер-лига ғолиблиги ва Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашади

"Спартак" клуби хўжайини Леонид Федун жамоасининг янги мавсум мақсадлари нималардан иборатлигини айтиб ўтди.

“Мен мавсум якунлари бўйича бош мураббий Доминико Тадеско ҳамда бош директор Шамиль Газизов билан гаплашдим. Биз трансфер режаларимиз ва 2020/21 йилги мавсум мақсадларимиз ҳақида келишиб олдик. Унга кўра янги мавсумда жамоамиз совринлар ва Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашади”, - дейди Федун.

Эслатиб ўтамиз, “Спартак” жорий мавсумни 7-ўринда якунлади. Таъкидлаш керакки, москваликлар тез орада “Уфа”даги ҳамюртимиз Остон Ўруновни сотиб олишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!