Ўруновнинг жамоаси Премьер-лигадан тушиб кетиши мумкин

Остон Ўрунов тўп тепадиган "Уфа" клуби Россия Премьер-лигаси 27-тури доирасида ўз майдонида "Сочи"ни қабул қилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоага Алексей Стукалов бош мураббий этиб тайинлангач, уфаликлар илк марта мағлуб бўлишди.

Шу тариқа, "Уфа" чемпионат якунига уч тур қолганида Премьер-лигада қолиш учун қуйи лига вакили билан ўтиш ўйинида иштирок этиши расман маълум бўлди. Жамоа ҳисобида 20 очко мавжуд ва турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

rue60d59570f6

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!