Ўруновнинг жамоасида уч футболчи коронавирусга гумон қилинмоқда

Россия премьер-лигасининг 8 июль куни бўлиб ўтган 27-турида “Ростов” жамоаси майдонида ўйнаган “Уфа” жамоасининг уч нафар футболчиси коронавирусга гумон қилинмоқда.

- Учрашув олдидан барча футболчининг тести манфий натижа берганди. Лекин ўйиндан кейин шанба куни олинган тестлар якунига кўра, камида уч футболчида коронавирусга гумон пайдо бўлди, - дейди оммавий ахборот  воситаларига хабар берган клубдаги манба.

Мусобақа жадвалида олтинчи ўринда бораётган “Уфа” бугун сафарда “Локомотив” футболчилари билан куч синашиши лозим.

Ўрунов “Спартак”ни кучайтира оладими?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)