Ўруновнинг янги клуби, Зинченкони

Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган футболчи Остон Ўрунов Россиянинг "Уфа" клуби билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун ушбу жамоа ҳақида қисқача маълумот ва қандай футболчилар ўйнагани ҳақида хабар берамиз.

"Уфа" клуби 2009 йили ташкил топган. РПЛнинг ўтган мавсумини 14-поғонада якунлаган ва жорий мавсумнинг 19-туридан сўнг, 25 очко билан 7-ўринни эгаллаб турипти.

uWTP9XnWDVfcZvVKeC6aF91vWLSGJwGL

Жамоа таркибида Ўруновдан ташқари, яна 7 та легионер тўп суради. Булар: Боян Йокич (Словения), Жемал Табидзе (Грузия), Ионуц Неделчару (Руминия), Кэтэлин Карп (Молдовия), Оливье Тилль (Люксембург), Андрес Вомбергар (Аргентина), Ловро Бизяк (Словения).

Жамоа РПЛнинг навбатдаги турини 1 март куни сафарда "Краснодар"га қарши ўтказади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30 га белгиланган. Шомуродов ва Ўрунов қарама-қаршилигини кузатамизми, деган савол ўзбекистонлик футбол ишқибозларни қизиқтираётгани табиий! Россия чемпионатининг 27-турида 26 апрель куни "Ростов" ўз уйида "Уфа"ни қабул қилади. Айнан, шу куни ҳамюртларимиз ўзаро қарама-қарши келишларига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

unnamed_1

"Уфа" клуби таркибида яна бир юртдошимиз Вагиз Галиулин ҳам тўп сурган. 2014 йилнинг ёзидан бошлаб, 2016 йилнинг январигача Галиулин Ўруновнинг янги клуби шарафини ҳимоя қилган.

galiulin lose

"Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис 2011-2012 йиллари "Уфа" бош мураббийи бўлиб ишлаган. 51 ёшли мутахассис жамоани "Урал-Повольже" зонасидаги иккинчи лигадан ФНЛга олиб чиқа олган.

kanch_1

Украиналик футболчи Aлександр Зинченко 2016 йилнинг июлида "Манчестер Сити" клубига трансфер қилинган. Мана шундай, истеъдодли футболчини етиштириб бера олгани ҳам эътиборга молик!

alexander_zinchenko_tass_14840764_b

"Уфа" 2018/19 йилги мавсумда Европа Лигасининг саралаш босқичида иштирок этган. Иккинчи босқичда Словениянинг "Домжале" клубини қабул қилиб, 0:0 ҳисобини қайд этган ва сафарда ҳам 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан. Учинчи босқичда Люксембургнинг "Прогрес" жамоаси билан 2:2 ва 2:1 ҳисобларини қайд этган. Плей офф босқичида Шотландиянинг "Рейнжерс" жамоаси тўсинини енга олмаган.

 

Ўрунов янги клубининг асосий жамоасидаги энг ёш футболчи ҳисобланади. Ҳамюртимиздан ташқари, яна 2 та 19 ёшли футболчи бор. Булар: Кирилл Фолмер ва Гамил Агаларов, аммо ушбу футболчилар Ўруновдан ойига катта ҳисобланишади.