Ўруновнинг ёши кичрайтирилганми? Машҳур футболчи Остондан шубҳаланмоқда!

Россия футболига қадам қўйганидан бери шов-шувларга сабаб бўлаётган Остон Ўрунов яна футбол жамоатчилиги эътиборига тушди. 

Россия Миллий футбол лигасида “СКА-Хабаровск” жамоасини бошқараётган яқин ўтмишнинг таниқли футболчиси Сергей Юран “Спартак” жамоаси трансферларига муносабат билдирар экан, келаётган  шанба куни 20 ёшини қарши оладиган Остон Ўрунов ҳақида гапириб, унинг ёши 4-5 йилга кичрайтирилганини иддао қилди.

2828208-58329188-2560-1440

- Бизда футболчиларнинг ёши беш йилга, ҳатто 10 ёшгача кичрайтирилади. Кокорин масаласи ҳамон тушунарсиз бўлиб қолмоқда.  “Уфа”дан футболчи олинди. Ёш ўйинчи, дейишмоқда Лекин у аслида ҳозирги ёшидан 4-5 ёш катта эканини ҳамма билади. Бу сир эмас. Ҳатто “Спартак” раҳбарияти ҳам ҳайрон бўлганди, - дейди Сергей Юран.

Албатта, футбол оламида машҳур бўлган мутахассиснинг фикри беэътибор қолгани йўқ. “Спартак” клуби бунга расмий муносабатини билдириб, Юрандан айтган гапларининг исботини талаб қилмоқда.

- “Спартак” Сергей Юраннинг футбол тарихидаги хизматларини қадрлайди ва ҳурмат қилади. Лекин клуб унинг шарҳи ва изоҳларини жиддий қабул қилмайди. Бунақа иддаолар, албатта, исбот талаб қилади. Агар у ўз сўзларига фактлар билан исбот келтира олса, буни биз мамнуният билан қабул қилишга тайёрмиз, - деди “Спартак”нинг жамоатчилик билан департаменти директори Антон Фетисов.

Ўз навбатида, Остон Ўруновнинг Россия премьер-лигасидаги биринчи жамоаси  “Уфа” раҳбарияти ҳам Сергей Юраннинг чиқишига эътироз билдирди.

- Сергей Юраннинг жаҳон футболидаги обрўсига ҳеч қандай шубҳа йўқ, лекин геронтология бўйича ундан кучли мутахассислар бор. Остон Ўруновга четдан қараганингизда ҳам ҳали анча ёшлиги сезилиб туради. Унинг “Спартак”да ўзини буюк футболчи сифатида намоён қила олмаётганига ҳам айнан ёшлиги сабаб бўлмоқда. Остон Юран айтган ёшга етганида ҳақиқатан буюк футболчига айланади. Юранга эса, ҳозирги жамоасидаги ишларида омад тилаймиз, - деди “Уфа” клуби Директорлар кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов.

large_103

Остон Ўрунов 2000 йилнинг 19 декабрь куни Навоийда туғилган. “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Истеъдодли ярим ҳимоячи профессионал футболчи сифатида “Навбаҳор”да шаклланган. 2017 йилда “Пахтакор”дан “Навбаҳор”га ўтган Остон ўша йили 16 сентябрда Ўзбекистон миллий чемпионатидаги дебют учрашувини “Металлург” жамоасига қарши ўйинда нишонлаган.

Ёш футболчи расмий учрашувлардаги биринчи голини 2017 йилнинг 19 ноябрь куни “Навбаҳор”нинг АГМКга қарши ўйинида киритган эди.

Остон "Навбаҳор”да икки йил тўп суриб, жами 51 та ўйинда рақиблар дарвозасини уч марта аниқ нишонга олди. У 2018 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилди.

e14ba6250684f60392309235505d5030

Ўрунов 2019 йилнинг июль ойида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига ўтди. Пойтахтликлар сафида 13 та ўйинда қатнашган футболчи ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Суперлигадаги ишончли ўйинлари туфайли мутахассислар эътиборига тушган Остон Ўрунов 2020 йилнинг февраль ойида легионерга айланди. “Уфа” таркибида Россия премьер-лигасида ўзини кўрсата олган 19 ёшли Остон уфаликлар жамоасида ҳам узоқ ушланиб қолмади.

Россия футболининг энг машҳур жамоаси “Спартак” уни ёзги трансферлар вақтида 1,5 миллион евро эвазига трансфер қилди. Москваликлар сафида Остон барча турнирларда тўққиз марта майдонга тушди ва биринчи голини ҳам киритди.

Айни пайтда Остон Ўруновга Россия ва Европадан жиддий қизиқишлар бўлаётгани айтилмоқда.

Ўрунов ноёб футболчи, Остон учун кураш кучайиб боради

“Спартак” Газизовдан нега воз кечганининг асл сабабини ошкор қилди. Ўрунов трансферининг дахли йўқ!

Ўруновнинг ўрни қаерда? Ҳозирча, уч вариант бор, лекин бу ҳали ҳаммаси эмас...

“Рубин” чорлаётган Ўрунов Газизов ва Тедеско ўртасида талаш бўляпти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!