Осимхен келса, ПСЖ икки юлдузидан воз кечади

Килиан Мбаппенинг ўрнига кўп гол ура оладиган ҳужумчи қидираётган ПСЖ Виктор Осимхен вариантида тўхтади.

Агар парижликлар “Наполи” форвардини қўлга киритадиган бўлса, ўзининг ҳужумкор ўйинчиларидан бирини сотиб юборишига тўғри келади.

Журналист Бек Жейкобснинг аниқлашича, ПСЖ Рандаль Коло Муани ва португалиялик легионер Гонсалу Рамуш хизматидан воз кечиши мумкин. Мураббийлар штаби Рамушнинг клубда қолиши тарафдори. Чунки португалиялик ҳужумчи бош мураббий Луис Энрике қўллаётган тактик схемаларга ҳар томонлама мос тушади.

Коло Муани эса, молиявий жиҳатдан мўмай даромад келтирадиган актив ҳисобланади. Унинг трансферидан келадиган даромад Осимхенни олиш харажатларини қоплашга йўналтирилади.

Неаполликлар ўз ҳужумчисини 130 миллион еврога баҳоламоқда. ПСЖ вакилларидан Рандаль Коло Муани 45 ва Гонсалу Рамуш 50 миллион евро туради.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!