Осимхен ўзига суперклуб танлади. Трансфер ёзда амалга ошади

  • 18 Dec 11:42
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен 2024 йилнинг ёзида Лондоннинг “Арсенал” жамоасига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Бир неча манбаларнинг ёзишича, “канонирлар” 24 ёшли нигериялик форвардни 120 миллион еврога трансфер қилмоқчи. Бу сумма 134 миллион еврога кўтарилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ўз навбатида, “Наполи” мутасаддилари “Арсенал”да ўйнаётган бразилиялик ҳужумкор футболчи Габриэл Жезусга жиддий қизиқиш билдиряпти.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Арсенал” Осимхеннинг трансфер нархини пасайтириш мақсадида савдога Габриэль Жезусни қўшишга қарши эмас.

Comments

You must be logged in to commet!